Яқин қариндошларининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланди

апр 19 / 2018

alt

Меҳнат кодексининг 78-моддасига қўшимча киритилиб, шахснинг муқаддам судланганлиги, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно ёҳуд яқин қариндошларининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмасликни тақиқловчи норма ўрнатилди.

Бу 18 апрель куни имзоланган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунда белгиланди, деб хабар беради "Инсон ва қонун".

Эслатиб ўтамиз, қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан қонунчиликда шахсни яқин қариндошларининг ёки ўзининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этилиши тартиблари аниқ белгиланмаганлиги, фуқароларнинг меҳнат қилиш ва эркин касб танлаш ҳуқуқини тўлиқ амалга оширилишига тўсқинлик қилаётганлиги муносабати билан ишлаб чиқилган эди.

Масалан, биргина 2016 йилда Адлия вазирлигига фуқаролардан яқин қариндошларининг ёки ўзининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилиш рад этилганлигидан норози бўлиб 33 та мурожаатлар келиб тушган.

Мазкур норма бугундан кучга кирди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *