Яшнобод туманидаги 166-мактабда юз берган ҳолат тасдиқланмади

сен 28 / 2018

 

– Мактаб олдида нотаниш аёл икки ўқувчи қизни суратга олиб қўйиш баҳонасида машинага чақиргани ҳақида хабар тарқалган

– ИИББ ўтказган текширувлардан сўнг бу ҳолат юз бермагани аниқланган

– Хабарни тарқатган аёл унга Россияда яшовчи таниши юборганини айтган

Ижтимоий тармоқлар ва Телеграм мессенжерида Яшнобод туманидаги 166-мактабнинг 3-синф ўқувчиси онаси томонидан ёзилгани айтилаётган нотаниш аёл суратга олиб қўйиш баҳонасида икки ўқувчи қизни яна бир киши бўлган машинага чақиргани ҳақида овозли хабар тарқалганди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ахборот текшириб чиқилгани ва тасдиқланмаганини маълум қилади.

Мактаб атрофида ўрнатилган кузатув камераларини текшириш, мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари билан ўтказилган суҳбат натижаларига кўра бундай ҳодиса юз бермагани аниқланган.

Бундан ташқари, мактаб директори 3-синф ўқувчилари орасида Арина ва Эля исмли қизлар ўқимаслигини таъкидлаган.

Ота-оналар билан суҳбат давомида ушбу хабарни тарқатган икки она аниқланган. Улардан бири хабар Россиянинг Астрахан шаҳрида яшовчи танишидан, иккинчиси Сергели туманида яшовчи ўртоғидан келганини айтган.

Пойтахт ИИББ аҳолини ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда тарқалган ҳар қандай хабарга ишонавермасликка ва ушбу маълумотларга ўзидан янги ҳолатларни қўшиб тарқатмасликка чақиради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *