Янги ўқув йилида Ўзбекистон ОТМларида контракт миқдори ўзгаришсиз қолади

июн 29 / 2017


alt

2017/2018 ўқув йилида олий таълим муассасаларида бакалавриат ва магистратура таълим йўналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати 2016/2017 ўқув йилидаги даражада сақланиб қолади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати бу ҳақда хабар берди.

Бу Президентнинг 23 июндаги “Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари турлари билан кафолатли таъминлашнинг кечиктириб бўлмайдиган чоралари тўғрисида” қарори билан белгиланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *