Янги ўқув йили 10 августдан бошланадими?

июл 05 / 2018

alt

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва телеграм каналларида янги ўқув йилининг эрта бошланиши ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати бунга ойдинлик киритди, деб ёзади ЎзА.

— Ижтимоий тармоқларда янги ўқув йилининг 10 августда бошланиши ҳақида асоссиз хабарлар тарқалмоқда. Ўқувчиларнинг ёзги таътил кунлари муддати ва янги ўқув йилининг бошланиш санасида ҳеч қандай ўзгариш йўқ, дейилади вазирлик хабарида.

Тизимга бирор янгилик жорий этилиши режалаштирилган тақдирда, бу ҳақда, албатта, ОАВ орқали расман маълум қилинади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг