Яна бир спортчи пичоқбозлик оқибатида вафот этди

сен 25 / 2018

–  Ҳодиса 18 сентябрь куни ўзаро келишмовчилик сабабли юз берган 

– MMA жангчиси, халқаро мусобақалар ғолиби андижонлик Отабек Алиевнинг қорин қисмига оғир жароҳат етказилган

– Спортчи 19 сентябрь куни шифохонада жон берган

– Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган

Аралаш жанг санъати (MMA) жангчиси, халқаро мусобақалар ғолиби шаҳрихонлик Отабек Алиев пичоқбозлик оқибатида вафот этди.

Turon24 тарқатган хабарга кўра, ҳодиса 18 сентябрь куни содир бўлган. Отабек А.А. билан бир кун аввал жанжаллашишиб, муштлашади. Эртаси куни улар кўчада яна кўришиб қолади. Сўнг орани очди қилиш мақсадида Соbalt'ига ўтириб тумандаги “Саидхон фаровонлиги” МЧЖ қошидаги автотранспорт воситаларига метан-газ қуйиш шохобчасига боришади.

Орани очди қилиш ҳақоратга уланиб, шу пайтда А.А. ёнида бўлган бир дона хўжалик пичоғи билан қасддан Отабек Алиевнинг қорин қисмига бир маротаба уриб, унинг ҳаёти учун хавфли бўлган оғир шикаст етказади. Отабек Алиев оғир тан жароҳати олиб, 19 сентябрь куни шифохонада вафот этади.

Туман ИИБ томонидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов жараёнлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Тошкентдаги тунги клублардан бирида юз берган пичоқбозлик оқибатида спортчи Жамшид Кенжаев вафот этганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *