Яна бир ҳоким ўринбосари пора олаётганда ушланди

окт 11 / 2018

– Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман ҳокимининг ўринбосари Ф.А. фуқаро М.А.дан 5000 АҚШ доллари талаб қилган

– Эвазига Қумқўрғон туман марказидан тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун 0,08 га. ер майдонини нотураржой сифатида ажратиб беришни ваъда қилган

alt

Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан вилоят прокуратураси ҳамда вилоят ДХХ бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро М.А.нинг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Қумқўрғон туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ф.А. «АБС» МЧЖ раҳбари М.А.га Қумқўрғон туман марказидан тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун 0,08 га. ер майдонини нотураржой сифатида ажратиб беришни ваъда қилиб, ундан 5000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *