Яккасарой туманида юз берган ЙТҲда икки киши жабрланди

окт 03 / 2018

 

– ЙТҲ 1 октябрь куни Юсуф Хос Хожиб кўчасида юз берган

– “Нексия” бетон тўсиққа урилган

– Ҳайдовчи ва йўловчи касалхонага ётқизилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган

alt

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 1 октябрь куни ЙТҲ содир бўлди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси матбуот хизмати.

Юнусобод туманида яшовчи А.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини Юсуф Хос Хожиб кўчаси олдида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги бетон тўсиққа урилган. 

Натижада ҳайдовчи ва йўловчи касалхонага ётқизилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *