Вояга етмаганларнинг хорижга чиқиши енгиллашди

июл 12 / 2018

alt

Ўзбекистонга 1 ойгача муддатга вақтинча яшаш учун келган хорижий ва МДҲга аъзо давлатлар фуқаролари вақтинча рўйхатдан ўтиш давлат божини тўлашдан озод этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида умумтаълим мактаблари ва бошқа таълим муассасаларида таҳсил олаётган вояга етмаган шахсларнинг чет элга чиқишига рухсат бериш тартиби енгиллаштирилганлигини маълум қиламиз.

Агар бунгача вояга етмаганларнинг чет мамлакатга чиқиши учун тўлдирилган ариза-анкеталарга улар таҳсил олаётган ўқув идоралари томонидан муҳр босилишидан олдин, Халқ таълими шаҳар-туман бошқармаларидан рухсатнома олиш шарт бўлса, эндиликда ушбу ариза-анкеталарнинг улар таҳсил олаётган таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланиши кифоя қилади. Бу эса ота-оналарни ортиқча оворагарчиликдан халос этишга, вақтни тежашига кўмак беради.

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *