Видео: Яшнобод туманининг ғалатироқ кўчасидаги ғалатироқ ишлар
22 июн 2018, 14:36 1768 кўрилди

alt

Республика махсус ишчи гуруҳининг пойтахт манзилларини ўрганишлари давом этмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" каналида лавҳалар эфирга узатилмоқда.

Жумладан, Тошкени шаҳри Яшнобод туманидаги 9 қаватли 29-сонли уй ҳокимият балансида бўлишига қарамай, мутасаддилар эътиборидан четда қолиб кетган. Аҳолининг айтишича, мазкур уйда қариялар, ёш болалар яшашига қарамай лифт 20 йилдан бери ўз фаолиятини бажармайди. Зиналарнинг аҳволи ҳам ҳаминқадар. Бу уйдаги умумий ошхона ва ҳаммом ачинарли аҳволда. Балконнинг панжаралари эса "тегинсанг қулаб тушаман" деб турибди.

Яшнобод туманидаги Фарғона йўли 25 -Г кўчасидаги 35-А уй 7-Б номли ғалатироқ кўчасидаги ғалатироқ ишлар киши ҳайратини янада оширади. Бу ердаги туман кадастр бўлими ходимлари ва ҳокимиятдаги мазкур тизимга алоқаси бор мутасаддилар томонидан кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ишлар амалга оширилиб келинган. Кўчанинг охиридаги бўш ерлар Ички ишлар вазирлигига қарашли жазони ижро этиш муассасаси ҳисобланади. Мазкур ҳудуд атрофини баъзи уддабуронлар сохта эгалик қилиб, сотиб юборган. Воқеалар ривожини қуйида кўришингиз мумкин:

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама