ВИДЕО: Қоракўлда фаррошликка ишга олиш учун 200 доллар пора олган мактаб директори ёхуд Пора-2018

июл 24 / 2018

alt

Ҳосил-2018, Абитуриент-2018, Ҳашар-2018 каби бир қанча сўзларга кўзингиз тушган бўлса керак. Пора-2018 аммо буниси...

2018 йилнинг ўтган даврида ишга қабул қилиш жараёнларидаги коррупция ҳолатлари-118 та.

Тиббиёт соҳасида-47 та, Фирибгарлар томонидан ҳуқуқ-тартибот идораларига ишга олиб кириш ҳолатлари бўйича-27 та, Ишлаб чиқариш тармоқларида-24 та, Таълим соҳасида-17 та, Бошқа соҳаларда-5 та, Фирибгарлар томонидан фуқароларни чет элга жўнатиш ва жойлаштириш-8та, Андижон, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида-17 та, Бухоро вилоятида-14 та, Навоий вилоятида-13 та, Тошкент шаҳрида-12 та, Тошкент вилоятида-8 та, Наманган вилоятида-7 та,Қорақалпоғистон ва Самарқанд вилоятида-5 тадан, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида-4 та, Сурхондарё вилоятида-3 та, Жиззах вилоятида-2 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда "Ўзбекистон" телеканалида махсус кўрсатув намойиш этилди.

Бугун биз тилга олаётган порахўрлар ва уларнинг гумашталари жамиятнинг ўта бир нозик халқасига болта урмаганларида буни гап дея олиб чиқмасдик. Ўзингиздан қолари гап йўқ. Бугун ишсизлик, бандликни таъминлаш жамиятнинг очиқ қолаётган, яшириб бўлмай қолган, йиллар давомида мадда боғлаган яраларидан бири.

Юртдошларимиз иш топсин, малакасига яраша мояна олиб қозонини қайнатсин, рўзғорини обод қилсин дея энг юқори даражаларда озмунча жон куйдирилмоқдами. Иш ўрни яратиш, чет элга чиққанда хорижликнинг қош-қовоғига қараб ўтирмасин дея мигратцияни тартибга солиш йўлида бир қанча чоралар кўрилмоқда.

Буёғда эса ишга кираман деган қоракўзнинг чўнтагига кимлардур қараб ўтирса.

Мисолга ўтамиз, уларни истаган вилоятлардан кўплаб келтириш мумкин.

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи Ҳамидулла Исҳоқов ҳуқуқ тартибот идораларига ариза билан мурожаат қилган фуқаронинг ўғлини ички ишлар тизимига ишга киритаман деб 2000 минг АҚШ доллари, қариндоши Арабовни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига ишга жойлайман деб 2000 минг АҚШ доллари сўрайди. “Ҳожатбарор” бу шоввоз Шаҳрихон туманидаги супермаркетда 4000 минг АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга тушади.

Қоракўл туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактаби директори Каромат Мухторов фуқаро Саттор Эргашевдан келини Нигматуллаевани мактабга фаррош қилиб ишга олиш учун 200 АҚШ долларини талаб қилади. Иш жойида 100 АҚШ доллари ва 400 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушади.

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *