Видео: ЎзЛиДеП депутати алдов йўли билан фуқародан 500 доллар олганини гапириб берди

окт 02 / 2018

 

– Олим Тўхтаназаров Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси, 2014 йилдан Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати

–  Муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган. 2015 йилда фуқародан фирибгарлик йўли билан 1000 доллар олаётганда қўлга олинган.

– Сентябрда фуқарони мактаб директори лавозимига ишга тиклаб бериш эвазига 500 доллар талаб қилган

– Чуст шаҳри марказида пул олаётганда қўлга олинган

alt

Олим Тўхтаназаров Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси, 2014 йилдан Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати ҳисобланади. Муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган. 2015 йилда фуқародан фирибгарлик йўли билан 1000 доллар олаётганда қўлга олинган. Жиноят иши томонларнинг ўзаро ярашуви асосида тугатилган.

alt

20 сентябрь куни фуқаро И.М. Наманган вилоят тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилган. У муқаддам Поп туманида мактаб директори лавозимида ишлаганлиги, ЖИБ Поп тумани судининг 14.10.2017 йилдаги ҳукми билан судланиб, эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлигини, суд ҳукмидан норози бўлиб, 03.09.2018 йилда Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати Олимжон Тўхтаназаровга мурожаат қилганида, у давлат органларидаги юқори мансабдор шахсларга пора бериш орқали суд ҳукмини бекор қилиб, оқлов ҳукми чиқартириб беришини ҳамда мактаб директори лавозимига ишга тиклаб беришини айтиб, эвазига 500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилаётганлигини, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканалида махсус лавҳа эфирга узатилди.

Мазкур ариза юзасидан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда 22.09.2018 йил соат 15:00 ларда О.Тўхтаназаров Чуст шаҳри марказида аризачи М.И.дан 500 АҚШ долларини олган вақтда, ашёвий далил билан қўлга олинган.

Ҳолат бўйича О.Тўхтаназаровга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди, 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, шу куни вилоят халқ депутатлари Кенгаши розилиги олинган ҳолда О.Тўхтаназаров ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

Депутат фуқарони алдаб пул олмоқчи бўлгани ва бу маблағни ўз оилавий эҳтиёжларига сарфламоқчи бўлганини тан олди.

Видео

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *