Видео: Фарғонада келинини пичоқлаган қайнота воқеа қандай бўлганини гапириб берди

авг 01 / 2018

alt

1 июль куни Фарғонада қайнота келинини пичоқлагани ҳақида хабар қилган эдик.

"Ахборот24" дастурида маълум қилинишича, ҳодиса Фарғона вилоятининг Қува туманида рўй берган. Шу туманда яшовчи Турсинбой Мамадалиев уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшовчи келини, уй бекаси Шаҳноза Мамадалиевага пичоқ уриб жароҳат етказган. Олган жароҳати сабаб аёл касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Қайнота эса қўлга олинган.

Дастлабки тергов давомида у мазкур жиноятни руҳий ҳолати бузилиши натижасида содир этганлиги аниқланиб, унга оид экспертиза тайинланган. 

Фуқаро Турсинбой Мамадалиевга нисабатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Видео: 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *