Вазир: "Бундай раҳбарлардан воз кечамиз"

авг 10 / 2018

alt

“Ёшлар” телерадиоканали “Янги Давр” мухбири Жамолиддин Қаландаров Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Ином Мажидов билан суҳбат қилди.

Мухбирнинг “Тест жараёнлари яримлаб қолди. Агарда мана шу 15 кун мобайнида қўл остингиздаги раҳбар ходимлар мана шу жараёндаги ҳуқуқбузарликларга аралашган бўлса қандай чора кўрардингиз, мисол учун ректорлар?, деган саволига вазир Ином Мажидов қуйидагича жавоб берди.

— Бунақа бўладиган бўлса уларнинг олий таълимда ўрни бўлмайди. Бундай раҳбарлардан воз кечамиз. Чунки, бунақа киши тизимдан чиқариб юборилмаса, у бошқаларга ҳам тарқайверади. Энг муҳими, фикр туғиладики, шундай юраверса бўлар экан деб.

Суҳбат давомида вазир олий таълим муассасаларида ўтказилаётган тест жараёнлари, абитуриентларга бешта ёки ўнта олий таълимни танлашга имконияти берилиши мумкинлиги, супер контракт масаласи, бу йилги ошган контрак хусусидаги саволларга жавоб берди.

Видео:

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *