Урганчда истеъмолчи МИБ ходимига қўл кўтарди
16 март 2018, 20:16 2959 кўрилди

alt

Урганч шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро табиий газ ва электр энергияси ҳақини тўлашдан бўйин товлади. Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлими ходимларининг бир неча бор огоҳлантириши ўз самарасини бермади. Натижада жорий йилнинг 30 январь куни истеъмолчини тармоқдан ажратмоқчи бўлган МИБ ходимлари хонадон соҳибининг қаршилигига учради.

Истеъмолчи ҳокимият вакилларига нисбатан турли ҳақоратли сўзлар гапириб, куч ишлатишга уринди, деб хабар беради ЎзА. 

Унга нисбатан Мажбурий ижро бюроси ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришига қаршилик кўрсатганлиги боис, жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама