Урганч тумани прокурорининг хати бўйича расмий ахборот берилди
21 июн 2018, 18:04 2216 кўрилди

 

19 июнь куни ижтимоий тармоқлар ва интернет нашрларида Урганч тумани прокурори Д.Мадиримов томонидан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва "Хоразм дори-дармон" МЧЖ раисига йўлланган хатнинг сурати тарқалганди.

alt

Хоразм вилоят прокуратурасидан маълум қилинишича, Урганч тумани прокурорининг ушбу хатидаги ифода ноаниқ бўлиб, ўз навбатида бу ҳолат нотўғри мазмундаги турли изоҳларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган. Ушбу хат ички идоравий характерда бўлиб, жамоатчилик эътиборига ҳавола этишга мўлжалланмаган.

Мазмунининг ноаниқлиги сабабли ушбу хат ҳозирги вақтда ҳеч қандай юридик кучга эга эмас. Шунингдек, прокурор Д.Мадиримовнинг ушбу кўрсатмаси бўйича дори воситаларини сотувдан олиб қўйиш бўйича ҳам ҳеч қандай чоралар кўрилмаган, дейилади хабарда.

Хоразм вилоят прокуратураси интернет-ресурслар ва ижтимоий тармоқларда ноаниқ ахборот тарқалиши оқибатида тушунмовчиликка учраган фуқаролардан узр сўрайди.

Ҳозирги вақтда Урганч туман прокурори Д.Мадиримовга нисбатан хизмат текшируви олиб борилмоқда, текширув якунларига кўра унга нисбатан тегишли жазо чоралари кўрилади, — дейилади Хоразм вилояти прокуратураси ахборотида.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама