Қозоғистондаги ЙТҲда 6 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. ФВВ ҳалокат қурбонларининг рўйхатини эълон қилди
02 март 2018, 11:55 2300 кўрилди

alt

1 март куни соат 6:00да Қозоғистоннинг Мангистау тумани Шепте қишлоғидан ўтувчи Актау-Бейнеу автомобиль йўлида LADA Largus русумли енгил автомобиль Shacman русумли юк автомобили билан тўқнашиб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ёнғин содир бўлиб, воқеа жойида 7 киши ҳалок бўлди, улардан 6 нафари Ўзбекистон фуқаролари, деб хабар қилади ФВВ матбуот хизмати.

2 март куни ФВВ  ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган 6 нафар ўзбекистонликнинг дастлабки рўйхатини эълон қилди.

Уларнинг барчаси Хоразм вилоятидан:

Lada Largus ҳайдовчиси:
Расулбек Қўзибоевич Аллаяров. 1981 йилда туғилган. Манзили: Хоразм вилояти, Шовот тумани, Гулчи кўчаси,19-уй.

Lada Largus йўловчилари:
Зокир Қуронбоевич Душамов. 1977 йилда туғилган. Манзили: Хоразм вилояти, Шовот тумани, Чукли қишлоғи, Тўқманғит маҳалласи, рақамсиз уй.

Шерзод Сапарбоевич Раҳимов. 1980 йилда туғилган. Манзили: Хоразм вилояти, Шовто тумани, Гулистон шаҳарчаси, рақамсиз уй.

Бегназаров Мардонбек Хушнуд ўғли. 1995 йилда туғилган. Манзил: Хоразм вилояти, Боғот тумани, Найман қишлоғи, рақамсиз уй.

Ғайрат Рўзматович Мадаминов. 1985 йилда туғилган. Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Гурлан шаҳарчаси, Maxтумқули кўчаси, 34-уй.

Болтаев Маҳмуджон Сабуржон ўғли. 1995 йилда туғилган. Манзили: Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, Остона қишлоғи, рақамсиз уй.

Айни пайтда ҳалокат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. ФВВ фожиа юзасидан махсус телефон рақами  очган: (+998 71) 147-10-50.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама