Қозоғистонда вафот этган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди
24 апрел 2018, 12:55 2710 кўрилди

Қозоғистонда вафот этган Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтарилди

23 апрель куни тонги соат 6:00 да Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси вакили бошчилигида беш нафар жабрланган ва икки нафар вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ватанга олиб келинди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Тошкент вилояти “Ғишт кўприк” чегара постида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар вазирликлари вакилларининг кузатуви билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус транспортида икки нафар вафот этган фуқаролар жасадлари Фарғона вилоятига етказилиб, яқин қариндошларига топширилди.
 
Беш нафар жабланганлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига даволаниш учун жойлаштирилди.

21 апрель куни Қозоғистон Республикаси Жамбул вилояти Кордай тумани ҳудудида фожиали ЙТҲ содир бўлди. Натижада Ўзбекистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлган, етти нафари жабрланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама