Қорақалпоғистонда қалбаки пул ясаган шахс ушланди
13 март 2018, 16:05 4183 кўрилди

alt

Қорақалпоғистонда ички ишлар орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида қалбаки пулларни ясашда гумон қилинган Қораузак туманида яшовчи фуқаро қўлга олинди, деб хабар қилади ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти расмий сайти.

Унинг ёнидан қалбаки бўлган 2 826 дона 10 000 сўмлик пул купюралар ва 29 дона 100 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Тергов-тезкор тадбирлари давомида гумонланувчи ушбу қалбаки пулларни Қозоғистон Республикасида яшовчи шахс билан биргаликда ясаганлиги ва Ўзбекистон Республикасига ўтказиш мақсадида олиб кирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди яъни, ўтказиш мақсадида қалбаки пул ва чет эл валютасини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ясаш ёки уларни ўтказиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама