Қорақалпоғистонда номаълум учар жисм пайдо бўлди
08 июн 2018, 11:15 4737 кўрилди

alt

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари Тахтакўпир тумани Дон қабул қилиш масканида машғулот олиб бориш жараёнини суратга олиш вақтида осмонда номаълум учар жисм пайдо бўлган.

Ушбу объектни улар шу пайт пайқамаган. Олинган суратларни томоша қилаётган вақтда осмонда кутилмаган “меҳмон”нинг пайдо бўлганлиги бир ходимнинг эътиборини тортади.

Айни пайтда бу номаълум учар жисмнинг нима эканлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама