Қорақалпоғистонда дангасаларга бағишланган ёдгорлик ўрнатилди (+фото)

июн 26 / 2018

alt

Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманида «Бахтли» дам олиш паркида ўзгача эсдалик ўрнатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлигига асосланиб  Kruz.uz хабар берди.

Эсдалик «Билимсиз ва дангаса инсоннинг жамиятдаги ўрни» дея номланади. Бунда, юзага келган озгина муаммолар олдида бош эгиб,  ҳеш қандай мақсадга интилмайдиган, китоб ўқимайдиган, меҳнат килишни ҳоҳламайдиган, бепарво инсонларнинг халқимиз ўртасида ва жамиятимиздаги эгаллаган ўрни акс эттирилган. Бундай инсоннинг ўрни фақат гина… «бўшлиқ».

Эсдаликни ўрнатишдан асосий мақсад - халқимизни, асосан ёшларимизни китоб  ўқишга, билим олишга, ҳаётда учраган муаммоларни мардона енгиб ўтишга, меҳнат қилиш арқали халқимиз ўртасида ва жамиятимизда ўзининг муносиб ўрнини топишга интилиш тўйғуларини шакллантиришдан иборат, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *