"Қишлоқ қурилиш банк" тўрт йилга автокредитлар ажратишни бошлади

авг 27 / 2018

alt

“Қишлоқ қурилиш банк” ҳам тўрт йилга олти ойлик имтиёзли давр билан автокредитлар ажратишни бошлади. Энг муҳими, ҳужжатлар соддалаштирилган бўлиб, паспорт ва ишхонадан маошингиз ҳақида маълумотнома бўлса, бас. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Бундан ташқари, “Қишлоқ қурилиш банк”да жорий этилганига уч ой бўлган микроқарз хизматидан ҳам фойдаланаётганлар сони ортмоқда. Ўтган қисқа фурсатда уларнинг сони беш юз нафардан ошди. Бунда 18 миллион сўмгача бўлган маблағни бир йилга олиш мумкин.

Айни вақтда “Онлайн ариза” хизматини йўлга қўйишга ҳозирлик кўрилмоқда. Бунда мижоз банкка келмасдан барча турдаги хизматлардан фойдаланиши мумкин.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

  • Исфандиёр
    31 август 2018, 18:40

    Мен хам автокридит олмокчиман биринчи туловни банкди узидан кридит олиб туласам буладими кейинчалик иккта киридитди бирга тулаб кетаман ойлиг маошим етади

  • Alisher
    27 август 2018, 19:20

    Avto kredit haqida toliqro malumot bersez 18 milion 1 yilga foizi qancha boladi

  • Ихтиер
    27 август 2018, 16:28

    Мен бозордан матиз автомабилини совда килиб олсам уша пулни банкдан кридит килиб олиб туламокчиман тахминан 35000000 сум булади шунака килма буладими?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *