Учтепалик фуқаро одамларни алдаб 120 миллион cўм ўмарди

апр 09 / 2018

alt

Лақма кўпайса, фирибгарларнинг доим ошиғи олчи. Бунга учтепалик (Тошкент)  Ҳ.Саҳановнинг қилмиши мисол бўла олади.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, авиакассада кассир бўлиб ишлайдиган бу шахс жорий йилнинг январидан 23 мартигача фуқароларга авиа чипта ваъда қилиб, жами 120 миллион сўм олган. Олгану шунча пулни на кирим қилган, на омадсиз йўловчиларга чипта берган. Ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган эмиш.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *