Қатортолда магистрал қувур ёрилиши оқибатида автомашиналарга етказилган зарар қопланади — Тошкент шаҳар ҳокимлиги

сен 14 / 2018

На данном изображении может находиться: один или несколько человек, автомобиль и на улице

“Тошиссиққуввати” ДУК иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ, иссиқлик тармоқларининг режали синовлари ўтказилмоқда.

13 сентябрь куни 5-ИМ иссиқлик манбаи таъсир доирасининг механик зичлик ва мустаҳкамликка (опрессовка) синовлар ўтказилаётганда Қатортол кўчасидаги иссиқлик тармоқларининг эскирган участкасида магистрал қувурнинг ёрилиши содир бўлди, бунинг оқибатида асфальт қопламасининг бузилиши юзага келди. “Спарк” ва “Матиз” автомобилларининг бузилган асфальт қопламасига тушиб кетганлиги натижасида ушбу автомобиллар механик бузилиш олган. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Ҳозирда синов ўтказиш вақтида юзага келган авария ҳолатини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Автомашиналарга етказилган зарарларни коплаш максадида эса “КРОСС” суғурта компанияси тамонидан келтирилган зарарларни баҳолаш ишлари амалга оширилмоқда, дейилади ҳокимлик хабарида.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *