Қашқадарёда велосипедда кетаётган эр-хотинни "Спарк" уриб кетди

июл 23 / 2018

alt

22 июль куни Қашқадарё вилоятида “Спарк” русумли автомашина ва велосипед ўртасида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Қарши туманида яшовчи Б.С. ўзининг “Спарк” русумли автомашинасида “Бешкент-Қарши” автомобиль йўлининг 2-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган З.С. ва велосипедда бирга бўлган турмуш ўртоғи З.Ш. исмли аёлларни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган.  

Натижада З.С. ва З.Ш.лар жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Кўрилган чоралар натижасида Б.С. ушланган.

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *