Қашқадарёда "УАЗ" русумли автомашина ёниб кетди

окт 06 / 2018

– Воқеа 5 октябрь куни Миришкор туманида содир бўлди

– Салон ва олд капотига тўпланиб қолган газ, ҳаво аралашмаси туфайли чақнаган

alt

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида шу йил 5 октябрь куни фуқаро Ж.Д. бошқарувидаги “УАЗ” русумли автомашинасида Миришкор тумани ҳудудида жойлашган магистрал газ қувурини таъмирлаш учун боради.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, автомашинани ўт олдираётганида автомашинанинг пропан газ қувуридан сизиб чиқиб, салон ва олд капотига тўпланиб қолган газ, ҳаво аралашмаси туфайли чақнаган.

Натижада автомашина тўлиқ ёниб зарар кўрган. Ж.Д. эса куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *