Қашқадарёда кузатилган сел тошқинлари оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

мая 17 / 2018

alt

16 май куни Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, шу куни соат 06:30 ларда Чироқчи тумани, “Мирзатўқ” МФЙ, “Сариққамиш” қишлоғида кучли ёмғир натижасида сел оқими юзага келган.

Фавқулодда вазият оқибатида 5 нафар инсон халок бўлган, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

14-15 май кунлари сел тошқинлари юзага келиб вилоятнинг Китоб туманидаги Жиллисув аҳоли яшаш пунктида 4 та хўжаликни сув босгани хабар қилинган эди. Табиий офат 206 хонадонга жиддий зарар етказган. 

Маълумотларга кўра, кучли сел шунингдек, вилоятдаги 4 та туманда кузатилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *