Қашқадарёда келин 83 ёшли қайнонасини уриб, жароҳат етказди

окт 08 / 2018

– Ғузор туманида эр-хотин уйи олдида жанжаллашиб қолади

–  Уларни ажратмоқчи бўлган 83 ёшли қайнонани келини оёғига тепади

alt

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 2018 йил 7 октябрь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 7 сентябрь куни Совбоғ қишлоғида яшовчи О.Ш. уйи олдида турмуш ўртоғи С.Н. (исмли аёл) билан жанжалашиб қолади. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

С.Н. (исмли аёл) уларни ажратмоқчи бўлган қайнонаси 83 ёшли М.Т.нинг оёғига тепиб жароҳат етказган. 

Натижада М.Т. касалхонага ётқизилган. С.Н. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *