Қашқадарёда автомобиль газ баллони портлади

мая 15 / 2018

alt

Қашқадарё вилоятининг Касби туманида яшовчи И.А. уйи дарвозахонасида турган “ВАЗ-2107” русумли автомашинасида газ чақнаши содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилади.

Ҳодиса 13 май куни рўй берган. Фуқаро машинани ўт олдириш учун электр симларини бир-бирига текизган вақтида автомашинасига ўрнатилган газ баллонидан сизиб чиқиб автомашина салонига йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.

Натижада И.А. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *