Қашқадарёда 6 ёшли қизининг танасини куйдириб, уни аёвсиз калтаклаган аёл озодликдан маҳрум қилинди

мар 15 / 2018

alt

2017 йилнинг 28 ноябрида 6 ёшли Тоживобева Мубина Қашқадарё вилояти Нишон тумани Пахтазор МФЙдаги дала-ҳовлида ота-онаси томонидан қаровсиз қолдириб кетилган. Бу ҳақда "Севимли ТВ"нинг "Замон" ахборот дастурида хабар қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди судяси Бобур Имомовнинг маълум қилишича, ИИБ ходимлари томонидан қизалоқ ачинарли аҳволда — танасига турли даражадаги жароҳатлар етказилган ҳолатда топилган. Олиб борилган суд-тергов жараёнида ушбу жиноятни унинг онаси Тожибоева Дилафрўз содир этганлиги аниқланган.

Хабарда айтилишича, аёл ҳеч бир сабабсиз ўз фарзандини аёвсиз калтаклаб келган, танасини олов билан куйдириб, бу қилмишини қизининг касаллиги билан хаспўшлашга уринган. 

Қизалоқнинг сўзларига кўра, онаси унинг қўлларини боғлаб, қийноққа солган, танасини ёндиргич билан ёқиб, туз сепган ва пичоқ билан кесган. 

alt

Қарши шаҳрида ўтказилган сайёр суд мажлисида фуқаро Тожибоева Дилафрўзга нисбатан юритилган жиноят иши кўриб чиқилди. Суд ҳукми билан аёл 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. 

Мубина Тоживобева айни вақтда Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *