"Қамчиқ" довонида бахтсиз ҳодиса: юк машинаси жарликка қулаб тушди
13 июн 2018, 17:04 1886 кўрилди
Картинки по запросу авария дтп
 
Наманган вилоятининг Поп туманида “Водий-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “DAF” русумли юк автомашинаси “Қамчиқ” довонида жарликка қулаган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар беради.
 
Хабарда айтилишича, ҳодиса 12 июнь куни содир бўлган. Ҳайдовчи “Қамчиқ” довонидан тушаётган вақтида бошқарувни эплай олмай йўл ўртасида турган темир тўсиққа урилган. Сўнгра  қарама-қарши йўналишга ўтиб йўл четидаги темир тўсиқларни бузиб жарликка тушиб кетган.
 
Натижада юк автомашинаси тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи эса куйиш жароҳати билан воқеа жойида ҳалок бўлган.    

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама