Туркияда ишлашни истайдиган фуқаролар учун танлов бошланади
13 март 2018, 13:24 4538 кўрилди

alt

12 март куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Туркиянинг “Тayga grup” компанияси ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Туркияда иш билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида Келишув имзоланди. Ушбу шартномага асосан Туркиянинг Анталия шаҳрида жойлашган меҳмонхоналар хизмати учун вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни истайдиган Ўзбекистон фуқароларни танлаб олиш жараёни бошланади. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати UZ24'га хабар қилади.

Турк фирмаси хона тозаловчи, идиш-товоқ ювувчи, меҳмонхона ҳудудини тозаловчи, аниматорлар, қабул бўлими хизматчиси, сервис ва хизмат кўрсатиш бўйича хизматчи, меҳмонлар билан ишлаш бўлими хизматчиси, ошхона ишчилари (официант, ошпаз, ошпаз ёрдамчиси) бўйича иш ўринларини таклиф этади. Иш вақти давомийлиги 9:00 дан 18:00 гача (қўшимча ишлаган вақт меҳнат шартномасига асосан тартибга солинади), иш кунлари душанбадан – жумагача (дам олиш ва байрам кунларидаги иш меҳнат шартномасига асосан тартибга солинади). Иш ҳақи миқдори — 1604 янги турк лираси (430 АҚШ доллари)ни ташкил этади.

Номзодларга (18 ёшдан 45 ёшгача) олий, ўрта-махсус ёки ўрта (туризм, сервис ва хизмат кўрсатиш соҳасида маълумотга эга бўлиш мақсадга мувофиқ, диплом нусхаси тақдим этилади), рус тилида эркин гаплашиш лозим, инглиз, немис, турк тилларини билиш талаблар қўйилади. Барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан қопланади.

Мазкур талабларга мос келадиган фуқаролар танловда иштирок этиш учун 2018 йилнинг 14-17 март кунлари Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига келишлари лозим. Батафсил маълумот билан агентликнинг расмий сайти орқали танишиш мумкин.

«Tayga grup» 2006 йилдан буён Туркиянинг Анталия, Истанбул, Измир, Муғла, Денгизли ва Ғозиантеп шаҳарларида меҳмонхона бизнеси соҳасида фаолият юритиб келади. Шунингдек, мазкур компания хорижликларга ишлаш учун рухсатнома ва вақтинча турар-жойни расмийлаштиришда кўмаклашиш ҳамда хориждан келган талабаларга талабаларга малака ошириш билан боғлиқ масалаларда ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон Холида
  15 март 2018, 09:49
Ассалому Алайкум мен Россиядан туриб кандай иштирок эта олишим мумкун танловда эьтиборингиз учун ра
Реклама