"Turkish Airlines" самолёти Истанбул-Самарқанд-Истанбул йўналиши бўйича илк қатновни амалга оширди
16 март 2018, 14:28 1745 кўрилди

alt

16 март куни “Turkish Airlines” авиакомпанияси самолёти Истанбул-Самарқанд-Истанбул йўналиши бўйича биринчи қатновни амалга оширди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ахборот хизмати хабар беради.

Аэропортда “Turkish Airlines” авиакомпанияси бошқарув раиси Билал Экши бошчилигидаги турк делагациясини Самарқанд шаҳар ҳокимияти, Ўзбекистон парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш Давлат инспекцияси, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ходимлари ОАВ вакиллари билан биргаликда тантанали равишда кутиб олишди.

alt

Тадбирда сўзга чиққанлар бу каби муносабатлар икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар.

Хабарингиз бор, 2017 йилнинг 30 октябрь кунидан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам қатновларни бошлаган эди. Ҳозирги кунда Самарқанд шаҳридан ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари, Тошкентдан эса ҳар куни Истанбулга қатновлар амалга оширилмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама