Тожикистонда Ўзбекистон фуқароси автомобиль бошқарувини йўқотиб, дарёда чўкиб кетди

июл 09 / 2018

alt

Ўзбекистон фуқароси Тожикистондаги Варзоб дарёсида чўкиб кетди, деб хабар берди Sputnik. Chevrolet машинасида бўлган ҳайдовчи тоғ йўлида бошқарувни эплолмай дарёга қулаган.

Машина дарёдан топилган, жасадни қидириш ишлари давом этмоқда.

Тожикистон ИИВ машина ҳайдовчисининг шахсини аниқлади – у Самарқанд шаҳрида яшаган 27 ёшли Ҳамдамқул Азимов бўлган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *