Тожикистон Президентининг самолётида нега «Sadriddin Ayni» ёзуви туширилган?

авг 17 / 2018
alt
 
Тожикистон Президенти Ўзбекистонга учиб келган самолёти олд қисмидаги «Sadriddin Ayni» ёзуви Facebook ижтимоий тармоғининг ўзбек сегменти диққатини тортди ва нега «Президентнинг самолётида бундай ёзув туширилган?» мазмунида саволлар пайдо бўлди.
 
alt
 
Гап шундаки, Тожикистоннинг «Somon Air» авиакомпаниясига тегишли ҳар бир самолётга мамлакатнинг қаҳрамонлари шарафига уларнинг номи билан берилган.
 
Уларнинг сони беш нафар — Бобожон Ғофуров, Мирзо Турсунзода, Шириншо Шотемур, Садриддин Айний, Нусратулло Махсум. Шунингдек, авиакомпаниянинг ўзи давлат асосчиси ҳисобланган Исмоил Сомоний номи билан аталади.
 
Садриддиин Айний (1878-1954) — атоқли адиб, жамоат арбоби ва олим, тарихчи ва адабиётшунос. Тожикистон қаҳрамони, «Буюк хизматлари  учун» (Ўзбекистон) ордени соҳиби.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *