"Тошшаҳартрансхизмат" ходимасини ҳақоратлаган "Дамас" ҳайдовчисига жазо тайинланди

окт 10 / 2018

 

– Аёл ҳайдовчига бекатда машинани тўхтатиш мумкинмаслигини айтган. Ҳайдовчи эса унинг телефонда видеога олишига эътироз билдириб, ортидан келиб туртиб юборган.

– Ҳайдовчига 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган ва 368 минг сўмлик жаримага тортилган

Ижтимоий тармоқларда ўзини “Тошшаҳартрансхизмат” ходими деб таништирган аёл ва автобус бекатида тўхтаб йўловчи олиш билан шуғулланадиган “Дамас” ҳайдовчиси ўртасида юзага келган можаро тасвирланган видео тарқалганди.

Аёл ҳайдовчига автобус бекатида машинани тўхтатиш мумкин эмаслигини айтган. Ҳайдовчи эса унинг телефонда видеога олишига эътироз билдириб, ортидан келиб туртиб юборган. Орада можарога ички ишлар ходими келиб аралашиб, уларни ажратган ва воқеа жойидан кетган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг маълум қилишича, "Дамас" ҳайдовчисига Мирзо Улуғбек тумани маъмурий суди томонидан уч сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, шунингдек, у 368 минг сўмлик жаримага тортилган.

Ички ишлар ходими метрополитендаги постда хизмат олиб борган, у йўриқномада белгиланган тартибда иш кўрган. Постни ташлаб, тартибни сақлаш учун чоралар кўрган. Яқин орадаги патруль-пост хизмати нарядини чақирган. Шундан сўнг постга қайтиб кетган, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *