Тошкентнинг Яшнобод туманидаги иккита хонадонда ёнғин чиқди

окт 01 / 2018

 

– Табибий кўчасидаги 11-уйда ёнғин рўй берди. Ёнғин қўшни, 13-уйга ҳам ўтган

– Ёнғинда уйлардаги бостирмалар, хўжалик иншоотлари ва қисман турар жойлар зарар кўрган

– Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ

alt

Тошкентнинг Яшнобод тумани, Табибий кўчасидаги 11-уйда ёнғин рўй берди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Ёнғин қўшни, 13-уйга ҳам ўтган. Ўт ўчирувчилар ҳодиса ҳақида хабар келиб тушганидан 7 дақиқа ўтиб, соат 12:02 воқеа жойига етиб келишади. 12:30 да ёнғинни ўчириб, 12:50 да эса тўлиқ бартараф этишга эришилади.

alt

Офат оқибатида уйлардаги бостирмалар, хўжалик иншоотлари ва қисман турар жойлар зарар кўрган. Жами алангаланиш майдони 200 квадрат метрни ташкил этди. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *