Тошкентнинг "Қўйлиқ ота" бекатида ёнган автобус бўйича расмий маълумот берилди

сен 28 / 2018

– Ҳодиса ҳақида 28 сентябрь куни соат 7:58 да хабар келиб тушган

– Бунга автотранспорт воситасининг ёнғин тизимидаги носозлик сабаб бўлган

– Ёнғин оқибатида автобуснинг мотор бўлмаси ёниб кетган

– Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

alt

28 сентябрь, жума куни эрталаб Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Фарғона йўли кўчасида «Қўйлиқ ота» бекати яқинида 45-йўналишдаги Mercedes-Benz Conecto ЛФ автобуси ёниб кетди, деб хабар беради ИИББ.

alt

Автобус 4-автопаркка қарашли бўлиб, «Қўйлиқ М-2 — Бошлиқ массиви» йўналишида қатнайди. Ёнғин ҳақидаги хабар 7:58 да келиб тушган. Ёнғинга автотранспорт воситасининг ёнғин тизимидаги носозлик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Аланга тезкорлик билан етиб келган ёнғин хизмати ходимлари томонидан ўчирилди. Ёнғин оқибатида автобуснинг мотор бўлмаси ёниб кетди. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *