Тошкентнинг уч туманида совуқ сув ўчирилади
27 март 2018, 10:05 1836 кўрилди

alt

«Сувсоз» ДУК маълум қилишича, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Шайхонтоҳур ва Учтепа  туманларида совуқ сув ўчирилади ёки босим камаяди. Бу баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик ва таъмирлаш-профилактика ишлари бошланиши билан боғлиқ режали асосда ўчиришдир.

Таъмирлаш-профилактика ишлари 28 март соат 9:00 дан 30 март соат 9:00 гача олиб борилади.

Совуқ сув вақтинчалик ўчириладиган ёки босим камаядиган ҳудудлар жадвали билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Сув бўлмаган жойларга автосувташувчилар юборилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама