Тошкентдаги туманлараро рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон олиш бўлимларида бепул WI-FI ишлай бошлади
26 март 2018, 12:16 954 кўрилди

alt

Пойтахтдаги туманлараро рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон олиш бўлимларида бепул Wi-Fi тармоғи ташкил этилди. Бу ҳақда ИИВ раҳбари ўринбосари, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев 22 март куни бўлиб ўтган очиқ мулоқотда маълум қилди. 

Фуқаролар Wi-Fi га паролсиз уланиб, истаган онлайн-ресурсга киришлари мумкин. 

Бундан ташқари, барча бўлимларда аёллар ва ногирон фуқароларга хизмат кўрсатадиган алоҳида ойналар очилди. Рустам Жўраевнинг сўзларига кўра, ушбу ғоя унинг ўнлаб эркаклар биргина аёлга навбат бермаганликларига гувоҳ бўлганидан сўнг пайдо бўлган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама