Тошкентдаги "Кристалл" супермаркетида ёнғин содир бўлди
12 июл 2018, 15:39 2319 кўрилди

 

 

Бугун 12 июл куни тахминан соат 13:47да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБга Юнусобод тумани Юнус ота кўчасида жойлашган “Кристалл” супермаркетининг 4-қаватида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. Маълумотга кўра, бинонинг фақат 1-қавати ишлаётган бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси хабар қилмоқда.

Воқеа жойига 5 дақиқада биринчи ёрдамчи кучлар етиб келди, жами бўлиб 6 та жанговар махсус ўт ўчириш машинаси ва иккита ёнғин нарвонларидан фойдаланилди. Соат 14:11да ёнғин жиловланди ва соат 14:18да бутунлай бартараф этилди. Ёнғин хавфсизлиги ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида олов бинонинг бошқа қаватларига тарқалмади ва ҳеч ким жароҳатланмади. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

 

 

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ

Реклама