Тошкентдаги кўнгилочар марказларда амалий машғулотлар ўтказилди
28 март 2018, 19:24 1696 кўрилди

alt

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида доимий фаолият юритаётган ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва “Ўздавенергоназорат” шаҳар бўлими вакилларидан иборат доимий комиссия мутахассислари томонидан пойтахтимизда жойлашган кўнгилочар-савдо мажмуалари ва шунга ўхшаш бошқа обектлар раҳбар ходимларига ушбу биноларда ёнғин хавфсизлиги профилактик текширувларини ўтказиш таклифи билдирилди.

28 март куни Тошкент шаҳар ЁХБ ва ФВБ томонидан шаҳардаги кўнгилочар-савдо мажмуалари ходимлари учун амалий машғулотлар ўтказилди, деб хабар беради пойтахт ИИББ.

Next, Samarqand Darvoza, Mega Planet и Magnit ходимларига ёнғин вақтида тўғри ҳаракатланиш, фуқароларни тезкор эвакуация қилиш чораларини кўриш ва ёнғин ўчоқларини бартараф этиш ўргатилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама