Тошкентдаги 210-сонли мактаб директори ишдан бўшатилди

сен 27 / 2018

 

– Дарсликлар юк машинасида мактаб ҳовлисига ташлаб кетилган

– 56,5 млн сўмлик аслида бажарилмаган қурилиш-таъмирлаш ишлари қўшиб ёзилган

– Мактаб биноси бузилишидан чиққан қурилиш материаллари ва ҳудуддаги дарахтлар ноқонуний кесиб, сотилган

alt

31 август куни Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ билан мулоқот /Диалог с народом” гуруҳида Тошкент шаҳрида жойлашган 210-сонли умумтаълим мактаби ҳовлисида юк машинаси дарсликларни худди ўтинни ташлаб кетгандай қилиб ташлашгани ҳақида маълумот чоп этилган эди.

Халқ таълими вазирлигининг Назорат-ҳуқуқий хизмати ходимлари ушбу ҳолатни ўрганиб чиқди ва ўз ишига масъулиятсиз муносабатда бўлган 210-сонли умумтаълим мактаб директори Дилфуза Саидмуродова ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати UZ24' маълум қилди.

Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасига ушбу мактабда ўтказилган таъмирлаш ишлари юзасидан шикоятлар ҳам келиб тушди.

Текширувлар шуни кўрсатдики, мактабда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширишда 56,5 млн сўмга яқин ҳақиқатда бажарилмаган иш ҳажмларини қўшиб ёзилгани, шунингдек, эндиликда собиқ мактаб раҳбари ўқув муассасаси биносининг бузилишидан чиққан қурилиш материалларини ва ҳудуддаги дарахтларни ноқонуний кесиб, сотиб юборганлиги ҳолатлари аниқланган.

Текшириш натижасида аниқланган фактлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига қонун доирасида кўриб чиқиш учун юборилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *