Тошкентда юк поезди вагонлари рельсдан чиқиб кетди

сен 21 / 2018

 

– Ҳодиса бугун соат 11:35 ларда Яшнобод туманида содир бўлган

– Жабрланганлар йўқ

– Воқеа сабаблари ўрганилмоқда

alt

21 сентябрь куни тахминан 11:35 да Яшнобод туманидаги «Олтин тегирмон» юк ташув станциясида иккита бўш вагон рельсдан чиқиб кетди, деб хабар қилади пойтахт ИИББ.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Панжаралар ва темир йўл яқинида жойлашган уйларнинг девор қисмига зарар етказилган. 

Ҳозирда воқеа жойида Республика ички ишлар вазирлиги жамоат транспорт хавсфсизлигини таъминлаш бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳокимият вакиллари ҳолат сабабларини ўрганиб, тузатиш ишларини олиб бормоқда.

Воқеа сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқлаштирилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *