Тошкентда ЙПХ ва ППХ ходимларига тан жарохати етказганлар қўлга олинди
28 март 2018, 09:10 4339 кўрилди

alt

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 25 март соат 23.30 ларда ИИББ ЙПХ инспектори, кичик сержант Э.Эргашев ва ИИББ ЖТСБ ППХ бригадаси ҳайдовчиси, сафдор Б.Исроилов А.Фитрат кўчасида хизмат олиб бораётган вақтларида шу кўчада шовқин солиб ҳаракатланиб келаётган иккита “Ласетти” русумли автомашиналарни тўхтатишган. Ҳайдовчилардан бири автомашинага тегишли ҳужжатларни тақдим қилаётганида иккала автомашинада маст ҳолда бўлган 3 нафар йўловчи ходимларнинг олдига келиб фаол қаршилик кўрсатган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар беради.

Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИББ ППХ ва ЖТСБ ППХ бригадаси сафдори К.Ҳамидов ва кичик сержант З.Джураевлар ёрдамга келганида уларнинг ҳам қонуний талабларига бўйсунмай фаол қаршилик кўрсатиб, бош ҳамда юз қисмларига уриб жароҳат етказишган. Натижада сафдор К.Ҳамидов ва кичик сержант З.Джураевлар ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган.  

Кўрилган чоралар натижасида йўловчилар ушланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Мехмон
  31 март 2018, 02:20
Тукликка шухлик килганларни жазоси шу булади 15 кун ахлок тузатиш бериш кк улага
Реклама