Тошкентда ЙПХ инстекторига пора бермоқчи бўлган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

сен 14 / 2018

Похожее изображение

12 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган Lacetti ҳайдовчисини тўхтатган. Хайдовчи пора эвазига йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақида баённомани ёзмаслиги учун пора таклиф қилган. Инспектор пул олишдан бош тортгач, ҳайдовчи 28 минг сўмни унинг машинасига ташлаган.

Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖК-нинг 211-моддаси («Пора бериш») билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда потйахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *