Тошкентда вақтинча пропискага туриш осонлашди

сен 25 / 2018

 

– Энди хизмат сафари, меҳнат таътили, малакасини ошириш, даволаниш муносабати билан келганлардан ижара ёки текин фойдаланиш шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхаси талаб этилмайди

alt

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” расмий канали хабар қилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда вақтинча ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро хизмат сафари, меҳнат таътили, малакасини ошириш, даволаниш муносабати билан келган бўлса, ижара ёки текин фойдаланиш шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхасини тақдим этиши талаб этилмайди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *