Тошкентда суриялик фуқарога тегишли автомобиль олиб қочилди

сен 13 / 2018

alt

Ўғрилик 11 сентябрь куни соат 00:30 ларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида содир этилган, деб хабар қилади Бош прокуратура матбуот хизмати.

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида яшовчи фуқаро М. (1972 й.т. эркак) Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Осиё кўчасидаги «Олам фарм» МЧЖ дорихонаси ёнида турган Сурия фуқароси М.га (1992 й.т. эркак) тегишли бўлган Honda Accord русумли автомашинани олиб қочган.

Шу куни туман прокуратураси томонидан М.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *