Тошкентда "Спарк" ҳайдовчиси мактаб ўқувчисининг ўлимига сабабчи бўлди

сен 21 / 2018

– ЙТҲ Нурафшон кўчасида юз берган

– ўқувчи мактаб қаршисидаги пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган бўлган

– 14 ёшли Шахриёр шифохонада вафот этган

– “Спарк” ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш очилган

alt

14 ёшли мактаб ўқувчиси ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси 13 сентабрь куни Олмазор тумани Нурафшон кўчасида юз берди. Бу ҳақда ИИББ хабар қилди.

Шахриёр А. 199-мактаб қаршисидаги пиёдалар йўлакчасидан ўтаётганда 24 ёшли Зиёдулла Х. исмли “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи белгисига эътибор бермасдан мактаб ўқувчисини уриб юборган. Шифокорларнинг сай-ҳаракатига қарамасдан, Шахриёр шифохонада жон таслим қилди.

Ушбу факт бўйича “Спарк” автомобили ҳайдовчисига нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми асосида жиноий иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *