Тошкентда пиёдани уриб, қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

июл 03 / 2018

alt

1 июль куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани ТҲАЙ кўчасида ҳайдаб кетаётиб пиёда, Учтепа туманида яшовчи шахсни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада пиёда жароҳат олиб воқеа жойида ҳалок бўлган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилмоқда.

ИИВ мазкур ҳолатга гувоҳ бўлиб, пиёдани уриб кетган шахс ёки автомашина ҳақида бирон бир маълумотга эга фуқароларни ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришларини сўрайди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *