Тошкентда пиёдалар йўлагида кекса кишига йўл бермаган 15 нафар ҳайдовчи жавобгарликка тортилди (+видео)
24 мая 2018, 11:15 3431 кўрилди

alt

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилардан бири томонидан Байналминал кўчасида 15 нафар ҳайдовчининг пиёдалар йўлагидан ўтмоқчи бўлган кекса кишига йўл бермай ўтиб кетганлигини тасвирланган видео тарқалганди. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ушбу ҳолатга нисбатан тезкор чора кўрилганини маълум қилади. Ўша куннинг ўзидаёқ пиёдага йўл бермаган 3 нафар қоидабузарга қарши баённомалар расмийлаштирилган. Айни вақтда эса 15 нафар ҳайдовчининг барчаси тегишли тартибда жавобгарликка тортилди.

Улардан 11 нафари йўл ҳаракати қоидасини бузганлиги ҳақидаги баённомани ЙПХ инспекторидан қабул қилиб олди. Қолган тўрттаси шаҳар ташқарисида бўлганлиги боис баённома яшаш манзили бўйича жўнатилди.

Видео

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама